15 Ноябр 2020 йил 523

“HOWO” русумли юк автомобилида ёнғин чиқди

Жиззах шаҳар, Қассоблик маҳалласи, Шароф Рашидов шох кўчасида ҳаракатланиб кетаётган “HOWO” русумли юк машинасида ёнғин келиб чиққан.

Автомобилида ёнғин келиб чиққач, ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатиб тушишга улгурган. Ёнғин қисқа фурсатда ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Юк автомобилининг салон ва двигател қисмлари ёнғиндан зарарланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech