18 Январ 2022 йил 649

Хулоса чиқармади

Қонунбузарлиги учун Пахтакор тумани Дилором маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахсга нисбатан жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан 6 ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилган эди. Аммо у суд томонидан белгиланган чеклашларга амал қилмади. Шу боис 2021 йилнинг 9 декабрида фуқаро маъмурий жаримага тортилди.

Аммо барибир мазкур шахс хулоса чиқармади. Ички ишлар органлари ходимлари суд белгилаган чекловларга зид унинг тарзда спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқладилар. Табиийки, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech