21 Май 2020 йил
609
Ички ишлар органлари ходимлари саховат тадбирларида фаол иштирок этмоқда
Жиззах вилояти ИИБ томонидан “Саховат ва кўмак” шиори остида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник Жўрабек Авазов томонидан Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларида яшовчи, ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож 90 нафар фуқарога 7 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Бу тадбирлар давомида фуқароларга карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан тушунчалар берилди. Бу каби эзгу ишлар ҳудудий ички ишлар бўлимлари томонидан ҳам амалга оширилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати