12 Ноябр 2022 йил 525

Ички ишлар вазирлигининг кўкрак нишони топширилди

Ички ишлар органларида хизмат фаолиятини ўтаётган ходимларнинг маънавий дунёсини бойитиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, ҳафтанинг шанба кунлари маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб борилаяпти.

Янгиобод тумани ички ишлар бўлими туман маънавият ва маърифат маркази раҳбари Сабоҳат Абдураҳмонова билан самарали ҳамкорлик ўрнатган. Яқинда у Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг маънавий-маърифий ишлар бўйича аълочиси кўкрак нишони билан тақдирланди. Кўкрак нишонини 14-январь куни Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров топширди.

Ички ишлар органлари ходимларига яқиндан ёрдам бериб уларнинг маънавий билимини ошириш йўлида меҳнат қилаётган Сабоҳат Абдураҳмонова хусусида видеолавҳа тайёрланган.

Text to speech