23 Март 2022 йил
530
Ички ишлар ходимларига ярмарка ташкил этилди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида китоб ярмаркаси ташкил этилди. Китобхонликни тарғиб этиш, ходимларнинг маънавий дунёсини янада бойитишга қаратилган тадбирда ходимлар миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналари билан китоб жавонларини бойитишди.
Бундан ташқари вилоят ички ишлар бошқармасида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан арзонлаштирилган нархдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси уюштирилди. Ходимлар оиласи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишди.