29 Сентябр 2020 йил
565
Ичкиликнинг “фойдаси”
Жиззах шаҳри Турон маҳалласи Наримонов кўчасида “Lacetti” ва “Spark” автоуловлари тўқнашиб кетди. Оқибатда “Spark” русумли автоулов ҳайдовчиси, Шароф Рашидов тумани Совунгарлик маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган Ж.Д.нинг чап ўмров суяги ҳамда чап болдир суяги синди. Худди шундай, “Lacetti” ичида бўлган йўловчи, Жиззах шаҳри Турон маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ш.Ж.нинг 1-,2- чап қовурғалари синган.
Жабрланувчилар шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати