8 Январ 2021 йил
409
Қидирувдаги жиноятчи қўлга олинди
Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари 2020 йилнинг 3 ноябрида жиноят ишлар бўйича Зафаробод тумани суди томонидан қидирув эълон қилинган Н.Б.ни Тошкент вилояти ҳудудидаги яширин манзилида қўлга олишди.
Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида доимий рўйхатда туриб, Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида вақтинча яшаган ушбу шахс номусга тегиш билан боғлиқ жиноятларни содир этган. Н.Б. айни вақтда ҳибсхонада.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати