25 Сентябр 2020 йил 615

Қидирувдаги шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлик бошқармаси Жиззах вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан қидирувдаги шахс қўлга олинди.

Шу йилнинг 13 сентябр куни Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1992 йил туғилган Р.Ф. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан айбланиб қидирув эълон қилинган эди.

Қидирувдаги фуқаро Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида яширин манзилидан қўлга олинган.    

Шу ўринда фуқаролардан шуни сўраб қолардик:

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech