12 Июн 2020 йил
770
Қидирувдаги жиноятчи Қозоғистонда ушланди
Ички ишлар органлари ходимлари Қозоғистон Республикаси, Туркистон вилояти, Сариағач туманида яширинган жиноятчи А.К.ни ушлаб, “Ғишткўприк” чегара пости орқали мамлакатимизга келтиришди. Мирзачўл тумани, “Ғалаба” маҳалласида яшаган, 1982 йилда туғилган ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276- моддаси 2- қисми билан айбдор, деб топилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилганди. А.К. 2019 йилнинг 28 декабридан буён қидирувда эди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати