1 Март 2021 йил 1030

Имкониятлар  самарадорликни таъминлайди

Жиззах вилояти ИИБ бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан 2020 йилда 1 минг 192 та жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилди. Мазкур жараёнда фуқаролар манфаатларига 26 миллиард 38 миллион сўм моддий зарар етказилгани аниқланди. Бу даврда 19 миллиард 201 миллион сўмлик зарар ундирилишига эришилди.

Қонун устуворлиги ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти ИИБ бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида тергов ва процессуал ҳаракатлар ўтказилувчи 50 та хизмат хоналарига видеокузатув қурилмалари ўрнатилган. Ўз навбатида бу қурилмалар республика ИИВ ҳамда Жиззах вилояти ИИБ бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармасига интеграция қилинди.

Терговчилар барча зарурий техника, жиҳоз ва воситаларга эга. Бу эса фаолият самарадорлигини таъминламоқда.     

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

 

Text to speech