29 Июл 2021 йил
563
Қимматга тушган хато
Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳудудидан ўтган Жиззах – Равот – Зомин – Савот 4R-34 йўлининг 45- километрида Зомин тумани Бирлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бошқарувидаги “Lacetti” пиёдани уриб юборди. Воқеа пиёданинг йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтганлиги оқибатида рўй берган.
Ҳодиса туфайли жабрланган Зомин тумани Гулшан қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро бош мия очиқ жароҳати, бошнинг ўнг тепа соҳаси тери ости гематомаси ва бошда кўплаб сидирилиш жароҳатлари ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.