10 Декабр 2020 йил
597
Қиморбозликка чек қўйилди
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах вилояти Зомин тумани Каттабоғ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги чойхонада таваккалчиликка асосланган ўйин уюштирилаётгани аниқланди. Яъни, туманнинг Халқобод маҳалласида яшовчи Б.Ҳ., Ш.Б., Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи И.Х., Ў.А., Б.Т. “Русское лото” ўйинини ўйнаётганларида қонунбузарликка чек қўйилди.
Лото ишқибозларидан далилий ашё сифатида ўйин қутиси, 22 дона чипта, 184 дона 100 сўмлик танга ҳамда 1 миллион 43 минг сўм ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати