Интизом ва қонунийлик устувор бўлмоғи лозим
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида ички ишлар органлари шахсий таркиби хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қонунийликка риоя этилишини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда вазирлик масъуллари, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда ҳудудий ички ишлар бўлимлари раҳбар ва ходимлари, соҳа фахрийлари, ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари, турмуш ўртоқлари иштирок этдилар. Тадбир аввалида ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида атрофлича сўз юритилди.
Шунингдек, ходимларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини назорат қилиш, психологик хизмат сифатини ошириш юзасидан фикрлар билдирилди. Худди шундай, фаолларни рағбатлантириш, интизомни бузганларга тегишли тартибда чора кўриш масалаларига эътибор қаратилди. Йиғилиш давомида таъмагирлик, порахўрлик, хизмат вазифасини суъистемол қилиш билан боғлиқ иллатларга йўл қўймаслик, бундай ҳолатлар юз берганда кўрилажак чоралар ҳақида маълумот берилди.
Худди шундай, вилоятдаги ички ишлар органларида 2019 йил ҳамда жорий йилнинг ўтган даврида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш йўналишида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилди. Мавзу юзасидан ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ҳам сўзга чиқдилар.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати