15 Июл 2021 йил 552

Интизомий кенгашда муҳокама қилинди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Дўстлик тумани Олтин водий маҳалла фуқаролар йиғинида доимий рўйхатда турувчи Дилдора Суюнованинг мурожаати тарқалди. Мурожаатда Дилдора Суюнованинг қайнотаси ва турмуш ўртоғи унга тан жароҳати етказганлиги, болаларини калтаклаганлиги, фуқаролик паспорти ҳамда фарзандларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини ёқиб юборганлиги билдирилган.

Ушбу мурожаат бўйича юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати томонидан тайёрланган раддияда мурожаат муаллифига оид нотўғри маълумотлар берилган. Ушбу камчилик техник сабаб юзага келган. Мазкур хато юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, айбдор ходимга нисбатан интизомий чора кўрилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ  ахборот хизмати.

 

 

Text to speech