14 Август 2021 йил 586

Ишонган тоғингда кийик ётмас

Жиззах шаҳрининг Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Х. Жанубий Кореяга ишга жўната олишини айтганида Самарқанд вилояти Булунғур тумани Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Э. унга лаққа ишонди.

Шу боис 2020 йилнинг 20 октябрида Ш.Х.га ўз қўллари билан 5 минг АҚШ долларини тутқазди. Кўп ўтмай А.Э. алданганини тушуниб қолди, чунки Жанубий Кореяга кетиш масаласи орқага сурилаверди. Шу боис жабрланувчи ички ишлар органларига мурожаат қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech