2 Июн 2020 йил
579
Ҳисобчининг хатоси
Бахмал педагогика коллежида давлат бюджети маблағлари ишлатилиши юзасидан ўтказилган текширув давомида коллеж бухгалтери, 1962 йилда туғилган Р.Б. 2018 йилнинг 1 июлидан 2019 йилнинг 1 июлигача бўлган вақт оралиғида 5 ҳолатда 1 миллион 712 минг 300 сўм ортиқча иш ҳақи тўловларини ундирмасдан келаётганлиги аниқланди. Шунингдек, ҳисобчи 13 ҳолатда 27 миллион 541 минг сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати