16 Июн 2020 йил 601

“Исузу” ҳужжатсиз юк билан Зарбдорга йўналганди, лекин...

Ички ишлар органлари органлари ходимлари томонидан Пахтакор туманидаги мунтазам ЙПХ кузатув постида Жиззах йўналишида ҳаракатланаётган “Исузу” русумли автоулов тўхтатиб текширилганида, автоулов юкхонасида 7 тонна ғалла борлиги аниқланди. Суриштирув давомида мазкур юкнинг эгаси Пахтакор тумани, Боғишамол ҚФЙда яшовчи, 1969 йилда туғилган Э.Д.га тегишли эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ғалла Дўстлик туманида яшовчи фермердан сотиб олинган. Фермер доннинг ҳар килограммига 2200 сўмдан ҳақ олган. “Исузу” ҳайдовчиси, Пахтакор тумани, Дилором маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган Ф.Ш. юкни Зарбдор туманига олиб кетаётганлигини билдирган.

Ҳолат бўйича суриштирув ўтказилмоқда.   

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech