15 Август 2021 йил 770

Ижтимоий тармоқда қилинган ҳақорат учун жазо бор

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Ҳамид Олимжон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Н. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, номаълум шахс унга тегишли ижтиомий тармоқ саҳифаси орқали ўзи ва қариндошларининг фотосуратларига ҳақоратли сўзлар билан ишлов бериб, тарқатиб юборганлигини билдирган.

Соҳа ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув давомида бу ишни жабрланувчининг таниши, Жиззах шаҳрининг Мирзо Улуғбек маҳалласида яшовчи, турмушга чиқмаган Х.М. қилганлиги аниқланди.

Айбланувчи ўзаро келишмовчилик сабаб мазкур қонунбузарликка қўл урганлигини маълум қилган. Ундан икки дона уяли алоқа воситаси ҳужжатлаштириб олиниб, тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.jviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: