Ижтимоий тармоқларда фуқаро Т.Турдиевнинг тарқалган мурожаати бўйича муносабат
Жиноят ишлари бўйича Пахтакор тумани судининг 2020 йил 09 июль кунидаги ҳукмига асосан, жиноят иши бўйича К.Эргашев томонидан фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган 25 J 103 EA давлат рақам белгили “Ласетти” русумли транспорт воситаси жабрланувчи Т.Турдиевга қайтарилиши белгиланган.
Дўстлик тумани, Ҳамза маҳалласи, Чинобод кўчаси 6-уй 16-хонадонда яшовчи фуқаро Тўйчибой Турдиевнинг жорий йилнинг август ойида вилоят Ички ишлар бошқармасига ҳамда Ички ишлар вазирлигига йўллаган мурожаати юзасидан, вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан текширув ҳаракатлари ўтказилган.
Мурожаатда келтирилган, фуқаро Т.Турдиевнинг номига расмийлаштирилган “Ласетти” русумли 25 J 103 EA давлат рақам белгили транспорт воситасига нисбатан Жиноят ишлари бўйича Пахтакор тумани судининг 2020 йил 09 июль кунидаги ҳукмига асосан Республика миқёсида қидирув эълон қилинган.
Мурожаат юзасидан ўтказилган текширув ҳаракатлари давомида, мазкур транспорт воситаси фуқаро Ш.Жўраевга сотиб юборилганлиги ва ҳозирда Самарқанд вилояти ҳудудида эканлиги аниқланиб, транспорт воситасини аниқлаш ва ушлаш чораларини кўриш юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига 2020 йилнинг 25 август ва
10 сентябрь кунлари хабарномалар юборилган.
Шунингдек, мазкур транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар вилоят ИИБ ЙҲХБ Йўл-патруль хизмати отрядининг барча шахсий таркиби эътиборига етказилиб, шаҳар, туман ички ишлар органларига хабарномалар юборилган.
Фуқаро Т.Турдиевнинг номига расмийлаштирилган “Ласетти” русумли 25 J 103 EA давлат рақам белгили транспорт воситаси юзасидан қидирув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ