27 Январ 2022 йил 472

Ижтимоий тармоқларда тарқалган тарқалган материалга муносабат

Ижтимоий тармоқларда Жиззахда қаровсиз қолган итларга ваҳшийлик билан муносабатда бўлинаётганлиги ҳақида хабари эълон қилинди. Мазкур масала юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиш олиб борди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давомида жорий йилнинг 26 январь куни 12:10ларда туман Oбодонлаштириш бошқармасининг “Ёввойи ҳайвонларни тутиш бригадаси” ходимлари, Шароф Рашидов тумани “Янги ҳаёт” МФЙда истиқомат қилувчи И. У ҳамда “Уч тепа” МФЙда яшовчи Б. А лар томонидан содир этилган.

Мазкур фуқаролар санитария-гигиена қоидалари, шунингдек, ўқотар қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда отишда ифодаланган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 53-, 185-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли уларга нисбатан қонуний чора кўрилди.

Text to speech