Жиззах вилояти ички ишлар органлари жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
Жиззах вилояти ички
ишлар органлари жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир аввалида соҳавий хизматлар ва ҳудудий
ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида амалга
оширилаётган тадбирлар тилга олинди.
Шунингдек, соҳа
ходимларининг фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқда кенг
ёритиш, тизим нуфузини ошириш бўйича қилинган ишларга тўхталиб ўтилди.
Ўз навбатида, вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот
хизматининг республика ва вилоят оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ
ҳамда жамоатчилик фаоллари билан алоқаларига оид маълумотлар келтириб ўтилди.
Тадбирда жамоатчилик кенгашининг жорий йилнинг ўтган давридаги фаолияти таҳлил
қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.