20 Май 2020 йил 696

Яна бир гиёҳванд модда ишқибози ушланди

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Шароф Рашидов туманида ўтказилган “Қорадори - 2020” тадбири давомида Мўлканлик маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган Ғ.Ш.нинг хонадони кўздан кечирилди. Бу жараёнда Ғ.Ш. томорқасидаги гул кўчатлари орасига 36 туп, гултувакларида эса 5 туп кўкнори экиб, парваришлаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270- моддаси 1- қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати 

Text to speech