27 Август 2020 йил
514
Янгиер-Чимқўрғон” 4/Р-32 йўлидаги йўл улов ҳодисаси натижасида бир киши жароҳатланди
Жорий йилнинг 26 август куни Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган “Янгиер-Чимқўрғон” 4/Р-32 йўлининг 32 километирида йўл улов ҳодисаси содир этилди.
Маълум бўлишича, Зафаробод тумани, Бирлик қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1991 йил туғилган фуқаро “Нексия” русумли автомашинасини Пахтакор йўналишида бошқариб келаётиб йўлнининг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган “Дамас” русумли автоуловга урилган.
Натижада “Дамас” русумли автомашина бошқарувида бўлган 1979 йил Зафаробод тумани, Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ж.Ж. бош умров суяги ёпиқ синиши ташҳиси билан туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати