13 Май 2020 йил
657
Янгиободда кўкнор сақлаб келган қонунбузар қўлга олинди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Янгиобод туманида “Қорадори-2020” тадбири давомида Янгиобод шаҳар фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1968 йил туғилган А.К.нинг гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланди.
Ҳуқуқбузар ҳовлисидаги экинлари орасига 83 туп кўкнор гиёвандлик моддасини экиб, парваришлаб келган. Шунингдек, ҳаммоми кириш эшиги ёнига осилган халтачадан ҳам 116 грамм кўкнор гиёҳвандлик моддаси ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270, 276-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати