18 Август 2020 йил 532

Яшаш уйида кўкнор гиёҳвандлик моддаси сақлаб келган фуқаро аниқланди

Жорий йилнинг 16 август куни Ғаллаорол тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ҳудудида ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири давомида Саврук маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1962 йил туғилган фуқаро М.З. яшаш уйида 32 кг 208 грамм кўкнор гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech