3 Июн 2020 йил
655
Йигит қизни алдади; пулларни чўзмасанг беҳаё фото ва видеоларинг интернетда тарқалади
Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Шароф Рашидов туманининг Нонисангил маҳалласида яшовчи аёл мурожаат қилиб, товламачилик қурбонига айланганлигини билдирган. Аёлнинг маълум қилишича, Жиззах шаҳрининг Обод маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган “йигити” Ш.Ш. “Беҳаё сурат ва видеоларингни интернетда тарқатиб юбораман”, деган важ билан 2015 йилнинг мартидан 2019 йилнинг августигача бўлган вақт оралиғида 70 миллион сўм пулини олган.
Ҳолат юзасидан юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати