2 Октябр 2020 йил 556

Йигит онасини ҳақоратлаган фуқарога тан жароҳати етказди

Шароф Рашидов тумани Қанғли маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1996 йилда туғилган М.А. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалидан биринчи тиббий ёрдам олган.

Шифохона ходимининг хабарига кўра, фуқарога юз қисмига уриб тан жароҳати етказилган.

Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув ишлари натижасида Жиззах шаҳар Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 2002 йилда туғилган Т.У.нинг М.А.га тан жароҳати етказгани аниқланди.

Маълум бўлишича, М.А. Т.У.ни онасини ҳақоратлаган. Натижада, жаҳлини жиловлай олмаган йигит М.А.нинг  юз қисмига уриб тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими суриштирув ишларини олиб бормоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech