Йилқи эгасиз қолганда
Ички ишлар органлари ходимлари қишлоқ хўжалиги экинлари пайҳон этилишининг олдини олиш ҳамда бу каби ҳуқуқбузарликларни аниқлаш чораларини кўрмоқдалар. Жумладан, соҳа вакиллари Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Сарайлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.Қ.нинг 7 бош оти вилоятнинг Фориш тумани Оқтом маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган МЧЖга тегишли 4 гектар полизни оёқ ости қилганлигини аниқлаб, ҳужжатлаштиришди. Етказилган зарар 1,5 миллион сўмни ташкил қилган.
Худди шундай, Арнасой тумани Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.С.нинг 4 бош қорамоли Хоразм сув истеъмолчилари уюшмаси таркибидаги фермер хўжалигининг 12 сотих пахта майдонини пайҳонлагани аниқланди. Фермерга 1 миллион 356 минг сўмлик зиён келтирилганлиги маълум қилинган.
Ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда