25 Феврал 2020 йил 2281

Жиззах вилояти пост-патрул ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллик шодиёнасига бағишлаб ўтказилган тадбири

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлиги 27 йиллик тантанаси юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Худди шундай тадбирлар ички ишлар тизимида ҳам ўтказилди.

“Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди. Бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда. Буларнинг барчаси, энг аввало, Бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижасидир”. Президентимизнинг ушбу сўзлари Жиззах вилояти пост-патрул ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллик шодиёнасига бағишлаб ўтказилган тадбирда янграб ўтди.

Ички ишлар органлари вакиллари иштирокида ўтказилган ушбу йиғилишда вилоят Адлия бошқармаси вакилининг маърузаси тангланди.
Нотиқ тадбир қатнашчиларига Ўзбекситон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, давлат ва халқ ўртасидаги ишончли пойдевор, мустаҳкам кўприк вазифасини ўтаётгани, ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг пост-патрул ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари ўзини қизиқтирган саволлар билан маърузачига юзланишди. Билдирилган фикрлар, таклиф ҳамда мулоҳазалар тадбирнинг кўтаринки руҳда ўтишига замин бўлди.

Айтиш жоизки, юртимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда ҳуқуқий онгини ошириш борасида қилинаётган ишлар таҳсинга лойиқ. Худди шундай эзгу ишлар қатори мазкур тадбирдан сўнг ички ишлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейига ташриф буюриб, ўқувчиларга Ўзбекситон Республикасининг Конституцияси китобларини улашди. Шунингдек, бош қомусимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни юзасидан билим ва кўникмаларини ўқувчилар билан ўртоқлашди.          

Байрам кайфияти шаҳримиз бўйлаб кезиб юрибди. Албатта, ушбу кўтаринкиликка ички ишлар ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китобини аҳолига туҳфа этиши орқали ҳам муносиб ҳисса қўшаётир. Асосий қонунимиз 27 йиллик шодиёналари юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётир.

Text to speech