5 Март 2021 йил 968

Жиззахда 8-март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир уюштирилди

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида тантанали тадбир уюштирилди. Вилоят ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби, соҳавий хизматлар вакиллари, хусусан тизимда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ва фахрийлар иштирокида бўлиб ўтган тадбир аввалида сўзга чиққан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров жамоат хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлашни ўз бурчи, деб билиб ички ишлар органлари сафида фидокорона хизмат қилаётган барча хотин-қизларни қутлуғ сана билан муборакбод этди.

Тадбирда сўз олганлар жамиятимиз тараққиётида аёлларнинг тутган ўрни, мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш, тизимда хотин-қизларнинг интеллектуал ва жисмоний тайёргарлигини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоялаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтдилар.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг тегишли буйруғи асосида ички ишлар органларидаги самарали хизмати учун подполковник Зуҳрахон Маҳкамова, подполковник Алёна Жумаева, майор Марҳабо Турсунова “Ички ишлар органларидаги бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Худди шундай, майор Лола Маматқулова, сафдор Камола Қиличева, лейтенант Шаҳноз Отақулова, майор Умида Қодироваларга Ички ишлар вазирлигининг фахрий ёрлиқ, эсдалик қўл соати ва пул мукофотлари топширилди.

Яна бир гуруҳ хотин-қизлар вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан моддий рағбатлантирилди. Худди шундай, ички ишлар органлари тизимида фаолият олиб бораётган аёлларнинг Бухорога саёҳати уюштириладиган бўлди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

        

Text to speech