23 Ноябр 2020 йил 538

Йўл транспорт ҳодисалари қор ёғиши оқибатида содир этилди

Шароф Рашидов туманидан ўтган Қўқон – Жиззах автомобиль йўлининг 286-километрида Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган «КамАЗ» юк машинаси билан тўқнашган.

Оқибатда 1966 йилда туғилган “Damas” русумли автоулов ҳайдовчиси вафот этган.

Шунга ўхшаш ҳолат Зомин туманида ҳам содир бўлган.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, туман ҳудудидан ўтувчи 4К-241 Зарбдор–Аччиқ–Қорамозор автомобиль йўлининг 9-километрида 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Т. бошқарувидаги Nexia қарама-қарши йўналишда келаётган 2002 йилда туғилган П.С. бошқарувида бўлган Nexia-2 автомашинаси билан тўқнашган.

Оқибатда, С.П. бошқарувидаги Nexia-2 машинасида йўловчи сифатида келаётган ҳайдовчининг 1968 йилда туғилган отаси тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган. Nexia ҳайдовчиси эса тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Айтиш жоизки, ҳар иккала йўл транспорт ҳодисалари ҳам қор ёғиши оқибатида йўлнинг ҳаракат қисмида сирпанчиқ ҳосил бўлгани сабабли содир бўлган.

              

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech