20 Август 2020 йил 546

Йўл улов ҳодисаси натижасида бир киши жароҳатланди

Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган “Жиззах-Фориш-Қизилча” 4/Р-36 йўлининг 23 километрида жорий йилнинг 18 август соат 13:10 лар атрофида йўл улов ҳодисаси содир этилди.

Самарқанд вилояти, Ургут туманида истиқомат қилувчи 1995 йил туғилган фуқаро А.З. “Дамас” русумли автомашинасини Фориш тумани йўналишида бошқариб келаётиб қарама-қарши томонга чиқиб кетган ва Жиззах йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Дамас” русумли автомашинага урилган.

Натижада, Жиззах йўналишада ҳаракатланиб келаётган автоулов йўловчиси бош мия чайқалиши ташҳиси билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech