30 Сентябр 2020 йил 491

Йўл-улов ҳодисаси оқибатида икки киши тан жароҳати олди

Тошкент – Термиз М-39 йўлининг Ғаллаорол тумани Хонимқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган қисмида “Nexia” олдинда ҳаракатланаётган “Камаз” юк машинасининг орқасидан урди. Тўқнашувга “Nexia” ҳайдовчиси, Сурхондарё вилояти Узун тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган А.Қ.нинг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

Йўл-улов ҳодисаси оқибатида “Nexia” ичида бўлган Сурхондарё вилояти Узун тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган А.Қ. чап оёқ сон суягининг ёпиқ синиши, шунингдек, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Хўжайдод маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган Ш.С. чап ўмров суяги ўрта учлигидан ва ўнг қўл суягининг ёпиқ синиб силжиши ташхислари билан Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Воқеа юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech