2 Июл 2022 йил 624

Ютуқлар эътироф этилди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан тадбир ўтказди. Хусусан, ички ишлар органлари ёш ходимлари иштирокида генерал ва ёшлар, уч авлод учрашуви уюштирилди.

Тадбирда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ёш ходимларни байрам билан қутлаб, улар ўзларининг билими, юксак маънавияти, жанговар шайлиги ва шижоатини намойиш этишларига ишонч билдирди. Шу билан бирга юксак маънавиятли, зукко, билимдон ёш ходимларнинг ютуқларини эътироф этди.

Шундан сўнг, бир гуруҳ ёш ходимлар муносиб тақдирланди. Хусусан, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан 2 нафар ходимга мукофотлар, “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган II- Республика ёшлар форумида вилоят ички ишлар органлари шаънини муносиб ҳимоя қилиб, “Қувноқлар ва зукколар” беллашуви ва “Кўп босқичли жанговар-спорт” мусобақаларида фахрли ўринни эагаллаганларга бошқарма бошлиғининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тадбир давомида соҳа фахрийлари ходимлар учун яратилаётган шароитлар, берилаётган имконият ва имтиёзлар хусусида сўз юритилди. Вилоят маданият бошқармасининг ёш хонандалари ижросида куй-қўшиқлар янгради. Шўх тароналар ёшларни ўйинга чорлади.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech