6 Август 2021 йил 553

Каннабис учун фермер жавобгар

Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари “Қорадори-2021” тадбири доирасида чўл туманларидаги экин майдонларини кўздан кечирмоқдалар. Мазкур жараёнда Арнасой туманидаги Мустақиллик сув истеъмолчилар уюшмаси таркибига кирувчи фермер хўжалиги даласида 5 метр квадрат ерда 5 туп каннабис қаровсиз ҳолда ўсаётганлиги аниқланди. Гиёҳванд экинларни йўқ қилиш чораларини кўрмаганлиги учун туманнинг Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фермер хўжалиги раҳбари Ҳ.С.га нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётир.

Худди шундай, вилоятнинг Зафаробод тумани Нурафшон шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи, Ҳамид Олимжон номли сув истеъмолчилари уюшмаси таркибидаги фермер хўжалиги раҳбари Ш.Э. экин майдонидаги 1 метр квадрат жойда унаётган 5 туп каннабисни йўқ қилмаган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳам терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориляпти.

Text to speech