22 Май 2020 йил 705

Карантин қоидаларини бузди

Ички ишлар органлари ходимлари коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга доир талаб ва меъёрларнинг бажарилиши устидан ҳам назорат олиб боришмоқда. Бу жараёнда айрим қонунбузарликлар кузатилаётир. Жумладан, соҳа вакиллари Мирзачўл туманининг Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги савдо дўконида сотувчининг ниқобсиз ва қўлқопсиз хизмат кўрсатаётганига гувоҳ бўлишди.

Ержар маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган, ушбу сотувчи дўкон остонасига хлорли гилам тўшашни ҳам унутган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech