10 Июн 2020 йил
559
Карантин қоидаларини бузганларга чоралар кўрилмоқда
Ички ишлар органлари ходимлари Зарбдор туманининг Шодлик маҳалласидаги автошохбекат ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида карантин талабларига зид равишда 4 нафар мижозга хизмат кўрсатилаётганлигини аниқладилар. Мазкур қонунбузарликка йўл қўйган Шодлик маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Н.Т.га нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Худди шундай, Пахтакор тумани, Дўстлик МФЙ ҳудудидаги Холматов Жаҳонгир номидаги савдо дўконида санитария талабларига риоя қилинмасдан 10 нафар мижозга хизмат қилинаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан хусусий тадбиркор, Шароф Рашидов тумани, Пахтаобод ҚФЙда яшовчи, 1989 йилда туғилган Ж.Х. жавобгарликка тортилади.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати