13 Май 2020 йил 737

Карантин қоидасини бузган тадбиркор

Жорий йилнинг 11 май куни Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан Хайробод маҳалла фуқаролар йиғинида карантин қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, шу маҳаллада истиқомат қилувчи 1972 йил туғилган А.С. ўзига тегишли чойхонада 10 нафар хўрандаларга хизмат қўрсатган.

Тадбиркор қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech