16 Июн 2020 йил 610

“КИА БОНГО”да 1,5 тоннадан ошиқ сифатсиз гўшт бўлган

Ғаллаорол туманидаги “Сангзор-15” йўл-патруль хизмати масканида вилоят ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари “КИА БОНГО” русумли юк машинасини тўхтатиб, текширганларида автоулов юкхонасида ҳужжатларсиз 1 минг 679 килограмм гўшт олиб кетилаётганлигини аниқладилар. Суриштирув давомида Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Н.Чуқуров маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.В. гўштни Тошкент шаҳрида номаълум шахслар қабул қилиб олишлари керак бўлганлигини, лекин маҳсулотнинг нима мақсадда ишлатилишини билмаслигини маълум қилди.

Суриштирувни вилоят ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари олиб бормоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech