Китобхонлик тарғиб қилинди
Жиззах вилояти ИИБ навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ҳ.Абдуллаев бошқарган йиғилишда бошқарма соҳавий хизматилар ходимлари иштирок этишди. Тадбирда ЖДПИ бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси Динара Абдураҳмонова “Энг яхши совға – китоб” мавзусида маъруза қилди. Нотиқ мамлакатимизда китобхонликни тарғиб қилиш, унинг шахс маънавиятини ўстиришдаги ўрни хусусида сўз юритди.
Таъкидланишича, мустақиллик йилларида мамлакатимизда аҳоли, айниқса ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва санъатимизни янада ривожлантириш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ижодкорларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Зеро, китоб — қалб чироғи, тафаккур қаноти. Шахснинг маънавий дунёсини бойитиш, атрофда юз бераётган воқеаларни теран англашида муҳим аҳамиятга эга. Тадбирда ёш авлодни инсонпарварлик, адолатпарварлик, миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда китобдан кўра таъсирчан восита йўқ эканлиги айтилди.
Маърифий тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг 2022 йил 13 июндаги шахсий таркибга оид буйруғи билан подполковник Мухтаров Алишер Холиқулович Жиззах вилояти ИИБ эксперт-криминалистика маркази бошлиғи лавозимига тайинланганлиги маълум қилинди.
Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров бир гуруҳ ходимларга моддий ёрдам пулларини олиш бўйича сертификатларни топширди. Бундан ташқари, 11-14 май кунлари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ИИО ходимларининг чет тилларини билиш даражасини аниқлашга қаратилган синов имтиҳонларидан мувафақиятли ўтган ходимлар инглиз тилини билиш бўйича “А2 даража” сертификатини олишди. Шу куни ходимлар учун китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Ярмаркада ходимлар, ҳуқуқий хужжатлар тўпламлари, миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан ҳарид қилишди.