1 Ноябр 2020 йил 417

“Кобалт” йигитни уриб юборди

Жиззах шаҳар, Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи 1999 йилда туғилган Ё.А. “Кобалт” русумли автомашинасида Ёшлик маҳалласида истиқомат қилувчи 2001 йилда туғилган Н.М.ни уриб юборган.

Натижада, М.Н. чап қўл тирсак ва билак соҳаси, ўнг қўл билак соҳаси синиши ташхиси билан республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига ётқизилди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишларини туман ички ишлар бўлими олиб бормоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech