22 Ноябр 2021 йил
881
Кўнгилсиз воқеа
Жиззах вилояти Зомин тумани Шароф Рашидов маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Даштобод – Зомин 4Р-40 йўлининг 20- километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Шароф Рашидов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бошқарувидаги “Нексия” билан ўзидан олдинда ҳаракатланаётган ва орқага қайрилиш учун тўхтаган, маҳалладоши бошқарувидаги “Нексия”нинг орқасидан урган.
Оқибатда олдиндаги автоулов эгасининг 2020 йилда туғилган, воқеа юз берган пайтда автомашина ичида бўлган ўғли бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши ва пешона соҳаси тери ости гематомаси ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.