8 Январ 2021 йил 586

Контейнер ўғриси ушланди

Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласи ҳудудида турган контейнер ўғирлаб кетилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ўғирлик қилган фуқаро қўлга олинган.

Қиймати 84 миллион 889 минг сўмлик контейнерни Шароф Рашидов туманида яшовчи Э.З. томонидан содир этилганлиги аниқланди. У ўғирланган контейнерни шу туманинг Тоқчилик қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган қурилиши тугалланмаган турар-жойига яшириб қўйган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech