Кучлилар беллашувда аниқланади
Айни кунларда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззах вилояти ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи жамоалари иштирокида спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Жумладан, мини футбол бўйича 22 та жамоа ўзаро куч синашди. Муросасиз кечган баҳсларда Жиззах вилояти ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди жамоасининг қўли баланд келди. Иккинчи ўринни Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси вакиллари эгаллади. Учинчи ўрин Зомин тумани ИИОФМБ ходимларига насиб этди.
Шахмат-шашка бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақаларда 64 нафар иштирокчи қатнашди. Бу йўналишдаги беллашувларда Жиззах шаҳар ИИОФМБ ходими, майор Шерзод Сувонқулов, ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходими, сержант Зокир Нишонов, Ғаллаорол тумани ИИБ ҲПБ ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспектори, лейтенант Баҳодир Усмонов, Янгиобод тумани ИИБ кадрлар гуруҳи катта инспектори, лейтенант Ислом Тошпўлатов энг юқори натижаларни қайд этдилар.
Шахмат-шашка бўйича аёллар ўртасида ҳам мусобақа бўлиб ўтади. Кейинги босқичда ички ишлар органлари ходимлари стол тенниси бўйича ўз имкониятларини намойиш қилишади. Ғолиблар 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни арафасида тақдирланади.
Алижон АБДУСАТТОРОВ.