18 Август 2020 йил 932

Кун қаҳрамони: капитан Улуғбек Каримов

Капитан Улуғбек Каримов 1983 йил 18 августда Шароф Рашидов туманида туғилган. 2006 йилда Жиззах политехника институтини тамомлаган. Ички ишлар органларидаги хизматини 2009-2011 йилларда Жиззах вилояти Жиззах тумани ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмаси милиционери лавозимида бошлади.

2012 йилдан бошлаб Жиззах вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида турли лавозимларида хизмат қилмоқда. Жумладан, у Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ алоҳида йўл-патруль хизмати отряди иккинчи сафарбарлик гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори, Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги катта инспектори, Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ техника назорати бўлими давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори, Мирзачўл тумани ИИБ автотранспорт воситалари техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидалари ва меъёрларига амал қилишни назорат этиш бўлинмаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатди.

Айни пайтда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ биринчи туманлараро рўйҳатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси бошлиғи.

Улуғбек Каримов талабчан, масъулиятли ва ташкилотчи раҳбар сифатида шахсий таркиб ҳурматини қозонган. У Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ буйруқларига асосан транспорт воситаларини рўйхатга олиш ишларини амалга оширишда қўл остидаги ходимларнинг хизмат фаолиятларини назорат қилиб келмоқда.

У бошчилигидаги шахсий таркиб томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 2000 дан ошиқ автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш, 2100 дан зиёд  бирламчи ҳайдовчилик гувоҳномалари расмийлаштирилди. 

У жорий йилда вилоятимизда ғалла ўрими мавсумида йўл ҳаракати ва техника хавфсизлигини таъминлаш ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этди. Капитан У.Каримов Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ шахсий таркибининг энг намунали раҳбар ходимларидан биридир.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати    

Text to speech