15 Июн 2020 йил 696

Кун қаҳрамони майор Бахром Алимбеков: Маҳалла ҳудудида бирорта ҳуқуқбузарлик содир этилишига йўл қўймадик  

 

Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори дамбасидаги бузилиш оқибатларини бартараф этишда республикамизнинг қарийб барча ҳудудларидаги ички ишлар органлари ходимлари иштирок этмоқдалар. Жумладан, Жиззах вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг 15 нафар ходимлари Мирзаобод туманининг “Ҳақиқат” маҳалласига хизматга жалб қилинган.

— Биз мазкур маҳаллада  аҳолининг мол-мулкини асраш, жамоат тартибини сақлаш билан бирга турар жойларни тиклаш учун келтирилган қурилиш маҳсулотларининг талон-тарож этилишига йўл қўймаслик чораларини кўраяпмиз, — дейди Жиззах вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази бошлиғи майор Бахром Алимбеков — Хизмат ҳудудимизда ҳеч қандай ҳеч қандай турдаги қонунбузарликларга йўл қўймаслик учун барча имкониятларни ишга соламиз. Айни мақсадда сутка давомида узлуксиз авто ва пиёда патруллик ташкил этганмиз. Бугунгача маҳалла ҳудудида бирорта ҳам ҳуқуқбузарлик содир этилишига йўл қўйилмади.

ППХ ва ЖТСБ ходимлари маҳалла аҳолиси ва қурувчилар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича тушунтириш олиб борилаяпти. Майор Бахром Алимбеков бошчилигидаги соҳа вакиллари Сирдарёда тиклаш ишлари якунлангунга қадар мазкур жамоат хавфсизлигини таъминлаш ишига ўз ҳиссаларини қўшишни ният қилишган.

Майор Бахром Алимбеков 1975 йилда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида туғилган.

Бахром Алимбеков ички ишлар органларидаги фаолиятини 1995 йилда Жиззах вилояти ИИБ Жамоат тартибини сақлаш хизматига бевосита бўйсунувчи махсус вазифаларни бажарувчи алоҳида взвод милиционерилигидан бошлаган. Ва шукунга қадар Жиззах вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизматида ўз хизмат фаолиятини олиб бормоқда. У хизмати давомида 19 маротаба рағбатлантирилди.    

Жиззах вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази бошлиғи, майор Бахром Алимбеков ҳар жабҳада ҳамкасбларига ўрнак бўлмоқда. Шунингдек, у  ёш ходимларга хизмат сирларини ўргатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари туфайли шахсий таркибда ҳурмат қозонган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech