Кўргазмали чиқишлар ўтказилди
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Худди шундай, 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимларининг кўргазмали чиқишлари уюштирилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи ўқувчилари ҳамда Шароф Рашидов тумани ёшлари иштирок этишди. Кўргазмали чиқишлар аввалида вилоят ички ишлар бошқармаси патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи ички ишлар органлари соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида эришилаётган натижалар хусусида сўз юритди.
Шундан сўнг кинология хизмати ходимларининг хизмат итлари кўмагида ўқув машқларини бажаришига доир чиқишлари бошланди. Худди шундай, хизмат итлари воқеа жойида шартли қонунбузар томонидан тушириб қолдирилган буюм ҳидидан гумонландорни топиш чорасини кўрди. Шунингдек, қурол-ёроғ ёки портловчи моддаларни қидириб топиш, қуролланган жиноятчини қўлга олиш ва зарарсизлантириш, тўсиқларлардан сакраб ўтиш машқлари бажарилди.
Тадбир давомида тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрияди ходимларининг шартли жиноятчиларни қўлга олиш бўйича кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати