6 Август 2021 йил 577

Кузатув камерасини инобатга олмаган

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Сарайлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи тадбиркор С.Ж.нинг Жиззах шаҳри Ёшлик маҳалласида жойлашган қассобхонасидан 10 килограмм гўшт ўғирланди. Жиноятчи дўконга қулф танлаш йўли билан кирган. Қассобхонада кузатув камераси борлиги жиноятни қисқа муддатларда очишда қўл келди.

Видеокамера тасвирлари ёрдамида ички ишлар органлари ходимлари Жиззах шаҳрининг Қалия маҳалласида яшовчи гумонланувчининг шахсини аниқлаб, уни қўлга олдилар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи З.К. тергов қилинмоқда.        

Text to speech