4 Феврал 2021 йил
654
“Lacetti” ойнасини синдириб...
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Халқобод маҳалласидаги автоулов бозорида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларининг эътиборини “Lacetti” атрофида куймаланаётган фуқаролар тортди. Кузатув жараёнида уларнинг автоулов олд ойнасини синдириб, пул ва қиматбаҳо буюмларни олганликлари аниқланди. Сал бўлмаса ўғрилар жуфтакни ростлаб қолишлари мумкин эди.
Шундай қилиб, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Намуна маҳалласида яшовчи, муқаддам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятни содир қилгани учун судланган У.И. ҳамда Гулистон шаҳрининг Тараққиёт маҳалласида яшовчи, илгари ўғрилик қилгани учун судланган Ў.Т. қўлга олинди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.