14 Ноябр 2020 йил 558

“Lacetti”ни расмийлаштираман деб...

Жиззах шаҳрининг Алишер Навоий маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Қ.Ҳ. ўз танишига фириб берган. Яъни, у Жиззах шаҳрининг Ўратепалик маҳалласида истиқомат қилувчи, 1976 йилда туғилган Ш.Ҳ.га “Lacetti” русумли автоуловини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 13 минг 500 АҚШ доллари олади.

Қизиғи, мазкур автоулов банк гаров таъминотида турган. 2018 йилнинг май ойидан буён пулларини ололмаётган Ш.Ҳ. ниҳоят ички ишлар органларига мурожаат қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech